Mavjud kurslar

Қурилиш соҳасида ички назорат бўйича тест синовлари

Қурилишда хатолар қимматга тушади.
Ички назоратни билмасанг — пул кетади, обрў кетади.

Ушбу онлайн тест платформаси орқали сиз:

  • ✔️ Ички назорат бўйича билимингизни текширасиз
  • ✔️ Реал амалиётга яқин тестлар билан ишлайсиз
  • ✔️ Имтиҳонларга ишонч билан тайёрланасиз

🎯 Натижа:

  • Саволни кўриб адашмайсиз
  • Қоидаларни тушуниб ишлайсиз
  • Профессионал даражага чиқасиз

⚡ Қисқа қилиб:

Бу — оддий тест эмас.
Бу — муҳандисни “уйғотадиган” тренажёр.

Иншоаллоҳ, натижа бўлади.

“Қурилишда ички назорат” мавзуси бўйича тест қурилиш соҳасида фаолият юритаётган муҳандислар, техник назоратчилар, ПТО мутахассислари, прораблар ва лойиҳа ташкилотлари ходимлари учун мўлжалланган.

Ушбу тест қурилиш объектларида ички назоратни ташкил қилиш, норматив талабларга риоя қилиш, қурилиш ишларининг сифатини таъминлаш ва ҳужжатлар юритилишини текшириш бўйича билимларни баҳолаш мақсадида тузилган.

Тест саволлари қуйидаги асосий йўналишларни қамраб олади:

🔹 қурилиш ишларида ички назорат тизими
🔹 буюртмачи ва пудратчи назорати
🔹 техник назорат ва муаллифлик назорати
🔹 қурилиш ҳужжатлари ва ижро ҳужжатлари
🔹 норматив ҳужжатлар (ШНҚ, ҚМҚ, СНиП ва бошқалар)
🔹 қурилиш ишларининг сифатини текшириш тартиби
🔹 объектни қабул қилиш жараёнлари

Тест жами 900 та саволдан иборат бўлиб, у мутахассисларнинг назарий билимлари ва амалий тушунчаларини чуқур баҳолаш имконини беради.

Бу тестни ишлаб чиқишда қурилиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатлар ва кўп йиллик амалий тажриба асос қилиб олинган.

📚 ГИП – ГАП – Муаллифлик назорати | Ўқув курс (TEST GROUP)

Ушбу тест гуруҳ қурилиш соҳасидаги муҳим лавозимлар — ГИП (Главный инженер проекта), ГАП (Главный архитектор проекта) ва Муаллифлик назорати бўйича ташкил этилган ўқув курсининг синов майдони ҳисобланади.

Бу ерда:
🔹 курс материаллари ва тушунтиришлар
🔹 норматив ҳужжатлар (ШНК, КМК ва бошқалар)
🔹 амалий мисоллар ва ҳужжатлар
🔹 тест саволлари ва муҳокамалар

жойлаштириб борилади.

Гуруҳнинг мақсади — лойиҳа бошқаруви ва муаллифлик назоратини чуқур тушунадиган малакали муҳандисларни тайёрлаш.

📌 Гуруҳ ҳозирча TEST (синов) режимида ишламоқда.
Таклиф ва фикрларингиз доимо қўллаб-қувватланади.

Муҳандисликда бир қоида бор:
“Тўғри лойиҳа — мустаҳкам қурилишнинг бошланиши.”

Қурилиш объектларида техник азорат олиб бориш бўйича тест саволлари