
Қурилишда ҳар бир сантиметр – масъулият, ҳар бир ўлчов – ҳақиқатнинг ўзи.
Бу курс ана шу ҳақиқатни илмий аниқлик, амалий тажриба ва замонавий қурилиш стандартлари билан уйғунлаштириш учун яратилган.
Курсда Сиз назорат ўлчови мутахассисига хос бўлган барча муҳим жиҳатларни пухта ўрганасиз:
— фундаментдан то томгача бўлган барча ишлар ҳажмини белгилаш;
— ижро ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш;
— акт (F-2, F-3) ва сличительный ведомостларни тайёрлаш;
— смета ҳажмларини реал объект ўлчовлари билан таққослаш;
— камайиш ва кўпайишларни асослаш;
— нормативларга таянилган ҳолда иш юритиш;
— қурилишдаги ҳар бир билинмас “миллим”нинг қийматини англаш.
Бу курс Сизга нафақат билим беради —
у Сизда кўзнинг ўткирлигини, ўлчовнинг шижоатини, инженернинг виждонини шакллантиради.
Мақсадимиз — амалий жиҳатдан тайёр, иш жойида дарҳол натижа бера оладиган, ишончли, ҳалол ва аниқ мутахассис тайёрлаш.
Қадамингиз — илмга, руҳингиз — эзгу ниятга,
ўлчовингиз — аниқликка тўла бўлсин.
Иншоаллоҳ, бу курс Сиз учун янги имкониятлар эшигини очади.
- Учитель: Файзулла Абдуллаев
